17 Ноябр 2025 йил
117
Яшаш хонадонида гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 23 октябрь куни, Янгиқўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан, Янгиқўрғон тумани «Обод» маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган О.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида уйида соф оғирлиги 22.89 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати