24 Апрел 2025 йил 1257

Яшаш хонадонида “Cannabis” ўсимлигини етиштирган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 18 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Чуст туман ИИб томонидан “Булоқбоши” маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган, Х.Х ўзининг яшаш уйининг оғилхонасини том қисмида 13 туп “Cannabis” ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech