14 Июл 2021 йил
608
Ёш авлодни “Ажал оғуси”дан асрайлик!
Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан аҳоли, айниқса ёшлар орасида ОИВ ва ОИТС касаллиги, шунингдек гиёҳвандлик иллатларини тарқалишини олдини олиш мақсадида жойларда турли тарғибот ва тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.
Болалар орасида спортга бўлган қизиқишни ошириш учун жорий этилаётган спорт мусобақалари ҳам шулар жумласидандир.
Ходимлар айни шуни инобатга олган ҳолда жойларда катталар ва болалар билан нафақат тарғибот ишларини, балки ақл ва кучни чархловчи беллашувларни хам ўтказиб, фаол иштирокчиларни рағбатлантириб келишмоқда.
Соғлом танда – соғ ақл дейишади. Вақтини фойдали машғулотларга сарфлаган киши эса ўз келажагига бефарқ бўлмайди ва турли иллатларга асир бўлмайди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати