4 Июн 2021 йил 385

“Соғломлаштириш маскани”ни фохишахонага айлатирган аёлга қонуний чора кўрилди.

Жорий йил 17 март  куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи 1994 йилда туғилган аёл ўзининг иш жойи бўлган, Наманган шаҳрида жойлашган, “Соғломлаштириш маскани” биносида 250.000 сўм пул эвазига Наманган шаҳрида яшовчи фуқарога ушбу массажхонада ишчи бўлиб ишловчи Андижон вилоятида яшовчи аёл билан жинсий алоқада бўлиши учун шароит яратиб бериб, қўшмачилик қилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech