29 Май 2021 йил
370
“Қорадори-2021” тадбири давомида уйида “Наша” сақлаётган шахс аниқланди.
Шу йил 19 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида Косонсой туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан шу туманда яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи меҳмонхонасидаги дераза токчасида гул тувакка 1 туп наша ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликнинг таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Наша” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати