14 Июл 2021 йил 374

Ўғирланган телефон эгасига қайтарилди.

Жорий йил 10 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 9 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон тумани Гулшан маҳалласида жойлашган нонвойхонасининг ташқи томонида ухлаб ётганида, ёнида бўлган нархи 1.300.000 сўмлик “Redmi 9” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech