29 Май 2021 йил
410
Назорат харид” тадбири натижасида оғуфуруш қўлга тушди.
Шу йил 16 май куни соат 17:20 ларда, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили ва вилоят ИИБ ППХваЖСТБ кинология хизмати кинологи томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудида тадбир иштирокчисига 505.000 сўм пул эвазига тўқ жигарранг рангли, ўткир ҳидли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотган вақтида ушланган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг ҳулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 2.38 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати