22 Июн 2021 йил
407
Ҳайвонларни қаровсиз қолдирманг!
Жорий йил 20 июнь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 июнь куни соат 11:00 ларда номаълум шахс, маҳалласи ҳудудида жойлашган дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 9.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари Ш.Тўрабоев ва Қ.Араловлар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати