9-синф ўқувчиси чўмилишга бориб, телефонини ўғирлатди.
2021 йил 29 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 июль куни соат 14:30 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган “Отчопар ўйингоҳи”га чўмилиш мақсадида бориб, эгнидаги кийимларини ечиб, чўмилаётган вақтида чўнтагида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung Galaxy11” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати