9-синф ўқувчиси 200 АҚШ долларини ўмарди
2021 йил 27 декабрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 08:00 дан соат 12:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, дарвоза эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, яшаш уйига кириб, ётоқхонасидаги турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкасидан 200 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Косонсой туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи, ТЭҚКБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати