8-синф ўқувчиси ўғирлик содир этди
2021 йил 23 ноябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 22 ноябрь куни соат 10:00 ларда номаълум шахс, яшаш хонадони балконида бўлган шкаф ичидан умумй нархи 3.000.000 сўмлик бир жуфт тилла балдоқ ва 2 дона тилла узукларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Давлатобод ТИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни бирга яшовчи, туманидаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган қизи содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати