1 Феврал 2022 йил 549

8-синф ўқувчиси дўкондан кўп миқдорда товар ўғирлади

2022 йил 22 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 15 январь кунидан шу кунга қадар Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган савдо дўконидан ноъмалум шахс, нархи 25.200.000 сўмлик озиқ-овқат ва парфюмерия маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар Янги Наманган ТИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2007 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги  ТБ томонидан 2022 йил  28 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech