11 Феврал 2022 йил 451

8 бош от ҳайвонлари ва “Кобальт” пулларини ўзлаштириб юборган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2022 йил 9 февраль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро Ғ.П., Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро М.Н. ва Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Ғ.П.лар ариза билан мурожаат қилиб, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 167-модда 2-қисми судланган, 1985 йилда туғилган фуқаро Ж.Х. уларни ишончига кириб, 2021 йил октябрь ойида фуқаро Ғ.П.ни Кобальт русумли автомашинасини 8.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларини икки хафтада беришини айтиб автомашинасини олиб кетганлиги, 2021 йил 3 ноябрь куни фуқаро М.Н.ни бир хафтада қайтариш шарти билан 3.500 АҚШ долларини, 2021 йил 16 ноябрь куни фуқаро Ғ.П.ни 8 бош отларини 116.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулини бир хафтада беришини айтиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 9 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech