30 Май 2022 йил
712
700 000 000 сўмлик тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари аниқланди.
Жорий йил 28 май куни соат 22:00ларда олинган тезкор маълумот асосида Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Тадбир давомида уйнинг дарвозахонасида жами 50 дона қутиларда хориж давлатида ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 116 турдаги 700.000.000 сўмлик дори воситаларини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар Божхона бошқармасига топширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати