3 Феврал 2021 йил 407

7 миллион сўмлик уй жихозларини ўғирлаган шахс қўлга олинди.

2021 йил 30 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси ўзига тегишли бўлган Наманган шаҳрида жойлашган уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, хонада бўлган умумий нархи 7.000.000 сўмлик идиш-товоқ, кийим кечаклар, бир дона телевизор ва бир дона DVD плеерини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech