18 Сентябр 2021 йил 364

7 миллион сўмлик молни ўғирлаган шахс ушланди.

2021 йил 15 сентябрь куни, Уйчи туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 10 сентябрь куни соат 12:00 дан соат 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Уйчи тумани ҳудудидаги дала ер майдонидан нархи 7.000.000 сўмлик 1 бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Уйчи туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech