10 Май 2021 йил 405

628 196 754 сўмлик дори-дармонлар бошқа шахсларга сотиб юборилди.

Шу йил 21 апрель куни, Наманган туманида  яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил май ойида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган таниши Наманган шаҳрида фирмадан арзон дори-дармон олиб беришини айтиб, унга 628.196.754 сўмлик дори-дармонларни олиш учун ишончнома ёздириб олиб, дори дармонларни олиб, бошқа шахсларга сотиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech