21 Декабр 2020 йил 291

6 та гугурт қутидаги "Марихуана"

2020 йил 12 декабрь куни ўтказилаётган “Чегара-тозалаш” тадбири давомида, вилоят ИИБ ТЭҚКБ ТҲТБ тезкор вакилининг берган маълумотига асосан, Уйчи туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан Уйчи туманида шубҳали ҳатти-ҳаракатлар содир этган, Уйчи туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқарони тўхтатилиб, холислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида, эгнидаги курткаси ва шимининг чўнтагидан 6 та гугурт қутисида ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун Уйчи туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 22,18 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 19 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech