7 Октябр 2020 йил 544

59 миллионлик икки қорамолни фирибгарлик йўли билан олиб кетган шахсга чора кўрилди.

2019 йил декабрь ойида Чуст туманида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро бир неча кишиларнинг ишончига кириб фирибгарлик жиноятини содир этган. Ҳсусан у “Анортоғ наслчилик боғдорчилик” фермер хўжалиги томонидан 29.568.000 сўмлик кредит асосида чустлик фуқарога берилган бир бош молини соғлом молга алмаштириб беришини айтиб, алдаб, молни олиб кетиб, ҳозирги кунга қадар мол ёки пулларини қайтариб бермаган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Чуст шаҳрида яшовчи, фуқаронинг ишончига кириб, фермер хўжалигидан 29.596.000 сўмлик кредит асосида берилган бир бош молини ҳудди шу йўл билан олиб ҳалигача қайтариб бермаган.

Жабрланувчиларнинг ариза ва кўрсатмаларига асосан ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 6 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech