22 Июн 2021 йил
644
50 минг сўмга яратилган шароит ортидан жиноий иш қўзғатилди.
Жорий йил 16 июнь куни Янгиқўрғон туман ИИБ ҲПМБ ТП профилактика инспектори А.Хожиев томонидан, туманда яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида 50.000 сўм пул эвазига, шу туманда яшовчи, 1999 йилда туғилган йигит ва Чортоқ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган қизга ўзаро жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати