31 Октябр 2020 йил 502

50 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар учун 2 дона оддий металл занжир

Жорий йил 23 октябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 12 октябрь куни Чортоқ туманида яшовчи муқаддам Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган аёл ва унинг 18 ёшли синглиси аризачининг яшаш уйига келиб, уни ишончига кириб, тилла-тақинчоқларни сотишларини айтиб, умумий нархи 50.000.000 сўмлик 9 дона тилла тақинчоқларини 2 дона сариқ металдан ясалган занжирга алмаштириб олиб кетишганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан 2020 йил
30 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech