26 Феврал 2021 йил 475

50 миллион сўмга чув тушган фуқаро фирибгарга яна 2 000 АҚШ доллари берди.

Жорий йил 23 февраль куни, Уйчи туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил июль ойида шу туманда яшовчи фуқаро унинг ишончига кириб, молхонасидан 3 бош молларини 50.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларни 10 кун муддатда беришини айтиб, молларни олиб кетиб, пулларини ўз вақтида бермай, орадан бир қанча вақт ўтиб, Қозоғистон Республикасидан зотли қора молларни олиб келиб беришини айтиб, алдаб, ундан яна 2.000 АҚШ долларини олиб кетиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech