18 Ноябр 2020 йил 502

5 та гугурт қутисидаги “марихуана”

Жорий йил 13 ноябрь куни ДХХ вилоят бошқармаси ва ДХХ туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган туман Бешкапа маҳалласида шубҳали хатти-ҳаракатлар содир этган фуқарони тўхтатилиб, унинг ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнида бўлган камзулини ён чап чўнтагидан 5 та гугурт қутисида ҳамда шимининг ўнг чўнтагидан 2 та қора рангли целлофан пакетга ўралган қуруқ ҳолдаги ўткир хидли, кўкимтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 26,59 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 14 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech