23 Август 2021 йил 363

5 миллион сўмлик ўғирланган мол эгасига қайтарилди.

2021 йил 12 август куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 12 август куни соат 14:00 ларда, номаълум шахс, яшаш уйи олдига боғлаб қўйган нархи 5.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мингбулоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ТЭҚКБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021йил 18 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech