14 Апрел 2021 йил
512
42.200 АҚШ долларига баҳоланган қора моллар 15.000 АҚШ долларига сотилдими?
Жорий йил 9 апрель куни, Косонсой туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 8 март куни, Уйчи туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, Косонсой тумани Қўқумбой МФЙда жойлашган молхонасидан 38 бош йирик шохли қора молларини 42.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 15.000 АҚШ долларини бериб, молларни олиб кетиб, қолган 27.200 АҚШ долларини бермасдан, алдаб келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати