16 Феврал 2022 йил
453
40 миллион сўмлик кийим-кечакларни ўғирлаган шахс қўлга олинди.
Жорий йил 11 февраль куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 9 февраль кунидан 11 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисида бўлган нархи 40.000.000 сўмлик 2 дона қопда бўлган турли хилдаги кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПМБ профилактика инспектори ва кинолог ходими томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни аёлнинг қўшниси 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати