16 Октябр 2020 йил 518

4 ёшли пиёда ЙТҲ туфайли жароҳат олди.

2020 йил 28 сентябрь куни соат 19:30 ларда, Наманган-Мингбулоқ йўлининг 1 км.да, Наманган тумани Равнақ МФЙ ҳудудида, Норин туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Кобалт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2016 йилда туғилган болани уриб юборган.

Натижада, пиёда бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 8 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech