16 Август 2021 йил 320

4 йигит хонадондан мол ўғирлади.

2021 йил 14 август куни, Косонсой туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 12 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлисидаги молхонасидан нархи 7.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шахрида яшовчи, 2003 ва 2004 йилда туғилган 4 нафар йигит содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech