15 Феврал 2021 йил
358
4 нафар йигит икки бош қорамолни ўғирлаб кетди.
Жорий йил 9 февраль куни Чуст туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Чуст туманида жойлашган дала ҳовлисидаги молхонани эшик қулфини бузиб кириб, молхонада бўлган нархи 15.000.000 сўмлик 2 бош молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чуст тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи 4 нафар йигитлар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати