1 Феврал 2021 йил 277

4 нафар қидирувдаги шахслар ҳибсхонага жойлаштирилди.

Шу йил 30 январь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1970 йилда туғилган фуқарони Ўз.Р ИИВ Транспортда ХТББ Чуқурсой ХТБ бошлиғи ва Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

Шу куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Косонсой туманида яшаган, 1993 йилда туғилган фуқарони Косонсой тумани ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакилининг маълумотига асосан, вилоят ИИБ ЖҚБ УМИБ тезкор вакили, ТЭҚКБ тезкор вакили, Косонсой туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили ва ТБ терговчилари томонидан ўзи ва оила аъзолари билан олиб борилган профилактик тушунтириш ҳаракатлари натижасида, 2021 йил 30 январь куни Домодедово-Наманган йўналиши орқали Наманган халқаро аэропортига келганида, ушланиб, туман ИИБ ВСХга жойлаштирилган.

31 январь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1986 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ ЎМИБ тезкор вакили ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан Тошкент шаҳар И.Каримов ҳалқаро аэрапортида ушланган.

Шу куни ўтказилаётган яна бир “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янгиқўрғон туманида яшаган, 1971 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ ЎМИБ тезкор вакили ва туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Тошкент шаҳар И.Каримов ҳалқаро аэрапортида ушланган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech