17 Апрел 2021 йил
387
360 000 сўмга “Гашиш” сотаётган шахс ушланди.
Жорий йил 4 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ бошлиғи ҳамда тезкор вакили томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи 1963 йилда туғилган фуқаро Олвализор маҳалласида тадбир иштирокчисига ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли моддани 360.000 сўмга сотган вақтида ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,79 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати