350 кг ерёнғоқ мағизларини ўғирлаган шахс қўлга олинди.
2021 йил 29 август куни, Чуст туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 25 август кунидан 28 август кунигача бўлган вақт оралиғида, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш уйи омборхонасида бўлган нархи 7.000.000 сўмлик 350 кг ерёнғоқ мағизлари ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 1999 йил туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати