350 АҚШ долларлик зоттор товуқлар ўғирлаб кетилди.
2021 йил 4 февраль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси Наманган шаҳрида жойлашган ҳовлисида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, хонадон кириш эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб, товуқхонасида бўлган нархи 350 АҚШ доллари бўлган 15 дона “Брама” номли зоттор товуқларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ЖҚБ тезкор вакиллари ва ТБ терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати