5 Октябр 2020 йил
574
33 фуқарони 411 миллион сўмга чув туширган шахсга жиноий иш қўзғатилди.
Шу йил 21 сентябрь куни, Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ишонч телефонига мурожаат қилиб, Наманган туманида яшовчи шахс 2019 йил декабрь ойидан, шу йилнинг июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 33 нафар фуқароларнинг ишончига кириб, уларга ўзи ишловчи МЧЖдан маиший техника воситаларини олиб беришини айтиб, улар номига ҳужжатларни расмийлаштирган ва нархи 411.382.000 сўмлик турли хилдаги маиший техника воситаларини олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган ҳамда ушбу шахсга нисбтан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати