7 Ноябр 2020 йил 470

32 600 000 сўм пуллар қаерда қолди.

Шу йил 6 октябрь куни Чортоқ туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил июль ойида, муқаддам Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланган фуқаро унинг ишончига кириб, 7 бош молларини 75.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, 42.500.000 сўм бериб қолган, 32.600.000 сўм пулларини ҳозирги кунга қадар бермай, алдаб келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 4 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech