300.000 сўмга сотилган 0,60 грамм “Гашиш”
Жорий йил 8 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳрида тадбир иштирокчисига 300.000 сўм пул эвазига тўқ жигарранг, ўткир ҳидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотган вақтида, ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,60 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати