26 Апрел 2022 йил 501

30.000 АҚШ долларига баҳоланган “Каптива” фирибгарнинг қўлига тушди.

2022 йил 5 апрель куни Уйчи туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил ноябрь ойида Уйчи туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган уни ишончига кириб, Каптива русумли автомашинасини 30.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, келишилган пулларидан 13.200 АҚШ доллари эвазига бошқа шахсга тегишли бўлган Ласетти русумли автомашинасини бериб, Каптива русумли автомашинасини олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 25 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech