13 Июл 2023 йил 397

30 миллион сўмлик икки бош мол ҳайвони ўғирланди

Жорий йилнинг 5 июль куни Чуст туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 1 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш уйи орқа томонидаги кўчада боғлаб қўйиб, қаровсиз қолдирган нархи 30.000.000 сўмлик икки бош молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Чуст тумани Тепақўрғон МФЙда яшовчи 2 нафар шахслар томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech