18 Декабр 2020 йил
464
30 000 сўмга сотиб олинган жиноят
Жорий йил 8 декабрь куни Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Наманган шаҳрида яшовчи, 1972 йилда туғилган аёл яшаш хонадонида 30.000 сўм пул эвазига Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ва Уйчи туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёлни ўзаро жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати