15 Феврал 2021 йил 372

3 нафар шахс бир телефонни ўғирлади.

Жорий йил 10 февраль куни Тўрақўрғон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 10 февраль куни соат 15:00 ларда, Наманган шаҳрида жойлашган “Чорсу” деҳқон бозорида савдо қилиб юрган вақтида номаълум шахс, эгнидаги кийимининг чўнтагидан нархи 1.500.000 сўмлик “Самсунг-А10S” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили, 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи уч нафар фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ тмонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech