18 Июл 2023 йил 206

3 нафар шахс 1 бош қўйни ўғирлади

2023 йил 14 июль куни Уйчи туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 июль куни 12:00 дан соат 16:30 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш хонадони қўйхонасидан нархи 3.500.000 сўмлик 1 бош қўйини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 2004, 2004 ва 2003 йилда туғилган 3 нафар шахс содир этганлиги аниқланган ҳамда ашёвий далил олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech