3 нафар фирибгарга жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йил 11 январь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил сентябрь ойида Наманган туманида яшовчи фуқаро унинг ишончига кириб, фуқаронинг укаси ва укасининг синфдошини Корея давлатига ишга юборишлигини айтиб, ундан жами 2.400 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган ҳамда ушбу шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
30 январь куни Уйчи тумани ИИБдан келган ҳужжатларга кўра, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Уйчи туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил июль ойида шу туманда яшовчи шахс унинг ишончига кириб, қора моллар олиб келиб беришлигини айтиб, Наманган шаҳар Ғишткўприк МФЙ ҳудудида ундан жами 3.000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган ва чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
4 февраль куни Наманган туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил март ойида шу туманда яшовчи фуқаро унинг ишончига кириб, Нексия-3 русумли автомашинасини 8.900 АҚШ долларига келишиб сотиб олиб, пулини бир ой муддатда беришга келишиб, автомашинани олиб кетиб, пулларни ҳозирги кунга қадар бермаганлигини маълум қилган ва чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати