19 Октябр 2020 йил 496

3 миллион сўм пулларни ўмарган аёл қўлга олинди.

Шу йил 16 октябрь куни, Норин туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 15 октябрь куни соат 14:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, ётоқхонасида бўлган сумкаси ичидан 3.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech