18 Август 2021 йил 327

3 бош молнинг пулини ололмаган фуқаро ИИБга мурожаат қилди.

2021 йил 23 июль куни, Уйчи туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил апрель ойида таниши, Уйчи туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро уни яшаш уйидан уч бош молини 54.000.000 сўмга сотиб олиб, олдиндан 2.000.000 сўмини бериб, қолган қисмини бир ой ичида беришини айтиб, молларни бошқа шахсга сотиб юбориб, ҳозирги кунга қадар пулларини бермай, алдаб келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech