19 Октябр 2020 йил 701

2та Спаркни 500 АҚШ долларига сотиб олган фирибгарга қонуний чора кўрилди.

Шу йил 10 октябрь куни, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил январь ойида Наманган шаҳрида яшовчи таниши унинг ишончига кириб, 2 дона Спарк русумли автомашиналарни 26.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 500 АҚШ долларини бериб, қолган пулларини ҳар ойда 350 АҚШ долларидан 3 йил давомида беришини айтиб, автомашиналарни бошқа шахсга сотиб юборганлиги бироқ пулларни бермаётганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: