3 Феврал 2021 йил
417
29.500.000 сўмлик кредит пулларини ўзлаштириб олган шахсга жиноий иш қўзғатилди.
2021 йил 21 январь куни, Поп туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил сентябрь ойида таниши, Поп туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, уни номига “Халқ банки” Поп тумани филиалидан майда шохли қора мол учун 29.500.000 сўм кредит маблағини чиқариб, ўзини эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати