28 ёшли аёл, мис симларни ўмарди.
2021 йил 30 июнь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 30 июнь кунига ўтар кечаси Наманган шаҳрида жойлашган қурилиш моллари савдо дўкони ташқи томонида қаровсиз қолдирганлигидан фойланган номаълум шахс, нархи 2.996.500 сўмлик мис симларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган ТИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати