23 Сентябр 2021 йил 341

27 ёшли фуқаро дала майдонидан мол ўғирлади

2021 йил 20 сентябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Косонсой тумани ҳудудидаги дала майдонидан нархи 5.300.000 сўмлик 1 бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 20 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech