16 Апрел 2022 йил 596

2022 йил 14 апрел куни, Наманган вилояти Ички ишлар Бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник О.А. Хужакулов ҳузурида Бошқарманинг катта мажлислар залида 2022 йил 3-ой якунлари бўйича “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар” бўйича тезкор йиғилиш ўтказилди.

Ушбу тезкор йиғилишда, туман ИИБ бошлиқларининг ўринбосарлари ЖХХБ бошлиқлари, ҲПБ бошлиқлари, соҳавий хизмат ходимлари, профилактика инспекторлари, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1,2-сонли ИИБ бошлиқлари иштирок этди. Йиғилишни бошқарма бошлиғининг ўринбосари О.А. Хужакулов олиб бориб 2022 йил 3 ой давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида йўл қўйилган камчиликлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҲПБ бошлиғи подполковник А.И.Дадахановга сўз берди. Йиғилиш якунида жами 15 нафар ўзларини ижобий тарафдан кўрсатган, ўзларига бириктирилган хизмат ҳудудларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашишда ижобий натижалар қайд этган ходимлар рағбатлантирилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech