18 Март 2022 йил
444
2004-йилда туғилган шахс от ҳайвонини ўғирлади.
2022 йил 16 март куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисига девор ўралмаган жойидан кириб, отхонасида бўлган умумий нархи 10.000.000 сўмлик бир бош отини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 17 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати